БОЖХОНА БРОКЕРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

2025 йил 6 мартдан бошлаб “Лицензия” ахборот тизимида божхона брокерлари томонидан фаолиятни бошлаганлик тўғрисида божхона органини хабардор қилиш имконияти жорий этилди.

Шу муносабат билан божхона брокери фаолиятни амалга ошираётган юридик шахслар 2025 йил 18 мартга қадар “Лицензия” ахборот тизими (license.gov.uz) орқали божхона органини хабардор қилишлари сўралади.

2025 йил 18 мартдан бошлаб божхона органини хабардор қилмаган божхона брокерлари томонидан тақдим этилган божхона декларациялари ахборот тизимида қабул қилинмайди.

! Унутманг, хабардор қилувчилар томонидан фаолиятни бошлаш тўғрисида юборилган хабарномада ёлғон ёки нотўғри маълумотлар кўрсатилиши қонунчилик талаблари бўйича амалга ошириладиган фаолиятни тугатилишига олиб келиши мумкин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *