Божхона брокерлари ва курьерлик ташкилотлари диққатига!

2025 йил 6 мартдан бошлаб Адлия вазирлигининг “Лицензия” ахборот тизимида божхона брокерлари ва курьерлик ташкилотлари томонидан фаолиятни бошлаганлик тўғрисида божхона органини хабардор қилиш имконияти жорий этилди.

Шу муносабат билан божхона брокери ҳамда халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни амалга ошираётган юридик шахслар 2025 йил 18 мартга қадар “Лицензия” ахборот тизими (license.gov.uz) орқали божхона органини хабардор қилишлари сўралади.

❗️Унутманг, хабардор қилувчилар томонидан фаолиятни бошлаш тўғрисида юборилган хабарномада ёлғон ёки нотўғри маълумотлар кўрсатилиши қонунчилик талаблари бўйича амалга ошириладиган фаолиятни тугатилишига олиб келиши мумкин!

Эслатиб ўтамиз, мазкур нормалар Ҳукуматнинг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сон қарори (https://lex.uz/docs/7274716)да назарда тутилган. Ушбу қарорга биноан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори (https://lex.uz/docs/5877863) билан тасдиқланган “Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисида”ги ягона низомга қўшимчалар киритилган эди.

Мазкур ўзгартиришлар 2025 йил 18 мартдан кучга киради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *